САРИСУВ — Қозоғистон Республикасининг Қарағанда ва Қизилўрда вилоятларидаги дарё. Уз. 671 км, ҳавзасининг майд. 81600 км2. Жаман Сарисув ва Жақси Сарисув дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Дастлаб Қозоғистон паст тоғларининг жан. шарқий қисмлари бўйлаб, қуйи оқимида эса Бетпақцаланинг ғарбий чеккаси бўйлаб оқади. Юқори қисмида водийси тор, қуйи қисмида эни 5—10 км гача. Қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 382 км да 7,3 м3/сек. Юқори ва қуйи қисмида июлдан янв. гача қурийди. Саноат сув таъминоти ва суғориш учун фойдаланилади.