САРЖИН

САРЖИН, сажень (славянча сагь — кддам, одим) — 1) сажень — қад. рус узунлик ўлчов бирлиги. Халқаро метрик ўлчовлар тизими киритилгунга қадар (1918 й.) ишлатилган. 1С. =3 газ=48 вершок=2,13360 м. Юза улчов бирлиги — десятина (2400 кв. сажень);

2) Саржин — ҳажм ўлчов бирлиги. Жуда қадимдан пахса девор ва палён ўтинларнинг ҳажмини ўлчашда қўлланиб келинган, мас, бўйи уч газ, эни 0,6—0,75 газ, баландлиги бир ярим газ қилиб терилган палён ўтин ёки урилган пахса 1 С. хисобланади.

Loading...