САРКАРДА

САРКАРДА (форс. — бошлиқ, бошлаб борувчи) — 1) қўмондон, лашкарбоши;

2) Хива хонлигида ҳарбий мансаб. Слар қўшин уруш сафарига чиққан даврда тайинланган. Улар қоида бўйича ўз уруғларидан тайинланмаган. Хонлар буни эҳтиёткорлик деб ҳисоблашган. Слар бевосита хоннинг ёрлиғи билан тайинланиб, харбий маҳкама кишилари бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган (мас, мироблар Саркарда бўлиши мумкин эди);

3) амир, шаҳар ҳокими, бек, мингбоши ва юзбоши ҳам баъзан Саркарда деб юритилган;

4) Эронда қўшин бошлиғи.