САРКОР

САРКОР (форс. — ишбоши, назоратчи, бошкарувчи) — 1) Темурийлар салтанатида курилиш ва оммавий ҳашарларда ишбоши бўлган мансабдор. «Саркор» сўзи Алишер Навоий асарларида тезтез қўлланишда бўлган;

2) Хива хонлигида Саркор зарур пайтларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган ва кўп ҳолларда душман мудофаа истехкомлари ва қалъалари деворлари ёнида барпо этиладиган саркўбларни қуриш, улар устига ўт сочар қуролтўпни олиб чиқиш ишларига бошчилик килган;

3) Қўқон хонлари тарихига оид архив ҳужжатлардан маълум бўлишича, С. Аҳолининг турли қатламларидан солиқ — хирож ундириш, муайян шахсни солиқдан озод қилиш, юқори мансабдор тавсиясига ёки бирор киши аризасига биноан, фуқароларни ёхуд аскарларни дондун билан таъминлаш вазифасини ҳам бажарган;

4) Эронда махаллий ер эгалари ихтиёридаги махсус қуролли бўлинма бошлиғи;

5) Туркияда 18—19-а. ларда олий бош қўмондон.

Ҳоз. пайтда ҳам халқ жонли сўзлашув тилида ҳашар йўли билан ариқ ва зовурлар қазиш, иморат қуриш сингари ишларга бошчилик қилувчи ёки тўй-маъракаларга бошқош бўлувчи шахс баъзан Саркор деб номланади.

Loading...