САРМОЯ

САРМОЯ (форс. тожик. — бош ва маблағ) — асосий савдо маблағи. Сармоя узининг келиб чиқиши жиҳатдан савдо капитали ёки савдо маблағидир. Шарқ мамлакатларида товарпул муносабатлари ривожланиб, савдо капитали пайдо бўлиши б-н юзага келган. Бу мамлакатларда саноат капитали косибчиликдан ёки майда деҳқон хўжалигидан эмас, балки савдо ва судхўрлик капиталидан, йирик ер эгалигидан ўсиб чиққан. Шунга кўра, саноатга кўчиб ўтган капитал, асбобускуна, бино, жиҳозларда гавдаланган асосий капитал ҳам Сармоя деб юритилади (қ. Капитал).

Loading...