САРОЙ

САРОЙўзбеклар таркибига кирган йирик қабилалар уюшмаси. Саройлар этник бирлашма сифатида 14—15-а. лар давомида Дашти Қипчокда шаклланган бўлиб, 16-а. да бошқа ўзбек қабилалари б-н ҳоз. Ўзбекистон худудига келиб жойлашган. Сарой ларнинг кичик бир гуруҳи қозоқларнинг арғин қабиласи таркибида ҳам мавжуд бўлган. 1924—26 й. ларда ўтказилган аҳоли рўйхатида Ўзбекистон ҳудудида яшовчи Сарой ларнинг сони 50 мингдан ортиқ бўлиб, улардан 18 минг киши Бухоро воҳасида (Харқонруд, Вобкентдарё, Шаҳруд, Султонравот, Пойкенд, Пирмаит ариқлари бўйлаб), 20 минг киши Кармана воҳасида, Нарпай ва б. ариқлар бўйида яшаганлар. Сарой ларнинг катта бир қисми (15,5 минг киши) Қашқадарё водийсида (Шаҳрисабз ва Қарши воҳаларида, Самар тоғининг жан. ён бағирларида, Қашқадарёнинг юқори оқимида) яшашган. Сарой ларнинг айрим гурухлари Жом чўлида (6 минг), Кўҳитанг тоғ ён бағирларида (1 минг), Миёнколда (3 минг), Самарқанднинг жан. ғарбида (1,5 минг), Нурота тогининг жан. ён бағирларида (3 минг) Жиззах атрофида (1,7 минг) яшаган. Сарой ларнинг кичик гурухлари Фарғона водийсида ҳамда Афғонистонда, Мозори Шариф ва Балх атрофида истиқомат қилганлар.

Сарой ларнинг таркибида бир қанча кичик ва катта қабилалар мавжуд бўлган. Mac, азсарой, қипчоқсарой, қирғизсарой, наймансарой ва б. Буларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча уруғларга бўлинган. Юқорида келтирилган бўлим (қабила) номларидан маълумки, Саройлар таркибига Сарой бўлмаган жуда кўп бошқа этник гуруҳлар (аз, мажар, қипчоқ, қирғиз, қўнғирот, ва б.) кирган. Саройлар 20-а. нинг бошларида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли бирбири б-н аралашиб ўзбек халқи таркибига сингиб кетган.