САРРОФ (араб. — пул алмаштирувчи, йирик пулларни майда қилувчи) — шахдр кўчалари ва расталарида ўтириб, кишиларнинг йирик пулларини майдалаб, қимматбаҳо буюмларини пулга алмашлаб бериб фойда кўрувчи шахс. С. лар хориждан келган савдогарларнинг пулларини маҳаллий пулларга алмаштириб бериш, қимматбаҳо тошлар, олтин, кумуш ва б. ни аникдаш, уларнинг баҳосини белгилаш, айрим кишиларнинг омонат пулларини, буюмларини маълум муддатгача сакдаб бериш каби ишлар б-н шуғулланиб, банк, омонат кассалари, гаровхоналар вазифаларини бажаришган. Саррофлар судхўрлик иши билан ҳам шуғулланган. Саррофлар хизматлари эвазига кишилардан маълум микдорда ҳақ олган. Илгари ҳар бир шаҳарда Саррофлар фаолият юритган. Мае: Бухорода Сарроф ларнинг алоҳида маҳалласи ва асосий иш жойи — Токи Саррофон мавжуд эди. Ҳоз. даврда Шарқ мамлакатларида Сарроф банк эгаси ҳисобланади.