САРРОВ — бино ва иморатларнинг тўсинлари ёки том ёпмаси ёғочлари (стропилалари) тагига қўйиладиган узун тўсин; синчли ёки каркасли иморатларнинг тепасидаги узун олд тўсини (қ. Синч). С. учун диаметри 15—30 см ли ғўлалар ёки томонлари 15×30 см ли тўртбурчак ёғочлар танланади. С, одатда, узунасига яхлит бўлади. Агар иморат узун бўлса, бир неча калта тўсинлар бирбирига учмауч қилиб бириктирилади. Сарровга тўсинлар, стропила ва том ёпмалари (тунука, шифер ва б.)нинг оғирлиги тушади. Шунинг учун Сарровлар бақувват материалдан қилинади. Синчли иморатларда Сарров ёгочдан, каркасли (металл) биноларда металлдан бўлиши мумкин.