САСКАЧЕВАН

САСКАЧЕВАН — Канаданинг марказий қисмидаги провинция. Майд. 651 минг км2. Аҳрлиси 1,01 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Рижайна ш. С. ҳудудининг аксари қисми Лаврентий қирларида, жан. эса Буюк текисликларда жойлашган. Энг катта дарёси — Саскачеван. Шим. шарқи игна баргли ўрмонлар, жан. ғарби ўрмондашт ва даштдан иборат. Мамлакатдаги қ. х. га яроқли ерларнинг 1/3 қисми Саскачеван да. Кх. да экспорт учун буғдой етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа боқилади; паррандачилик ривожланган. Калий тузлари, нефть, гелий, мис, уран рудалари қазиб олинади. Озик,овқат, кимё, нефтни қайта ишлаш, кора металлургия, қ. х. машинасозлиги, ёғочсозлик, целлюлозақоғоз саноати корхоналари бор. С. оркали ТрансКанада т. й. ва автомобиль йўллари, нефть ва газ қувурлари ўтган.

Loading...