САТЛАЖ

САТЛАЖ (қуйи қисмида Панжнад) — Покистон, Ҳиндистон ва Хитойдаги даре, Ҳинд дарёсининг энг катта (чап) ирмоғи. Уз. 1450 км, ҳавзасининг майд. 395 минг км2. Тибет тоғлигидаги Кайлак тизмасидан бошланади. Ҳимолай тоғларининг шим. этагидаги тор даралардан ўтгач, Панжоб текислигидан оқади. Йирик ирмоклари: Биас ва Чиноб. Ўртача сув сарфи Рупар ш. яқинида 500 м3/сек., ёз ойларида 20 минг м3/сек. га етади. Сув оқимини тартибга солиш мақсадида тўғонлар, тоғлардан текисликка чиққан қисмида БхакраНангал гидротехника комплекси қурилган. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Айрим қисмларида кема қатнайди. С бўйида Нангал, Баҳавалпур ш. лари жойлашган.

Loading...