САТО

САТО (сетор сўзининг бузилган шакли) — танбурнннт камон билан чалинадиган тури. Ўзбек, тожик, уйғур, эрон, афғон халқларида тарқалган. Косаси танбурга нисбатан каттароқ ва юпқароқ, қопқоғи кенгроқ бўлади. Тут ёғочидан ўйиб ясалади. Умумий уз. 110 — 120 см. Айрим созандалар танбурни ҳам Сато сифатида камон билан ёки, аксинча, Сатони танбур сифатида нохун билан чалишади. Сатода 3—4 асосий тор бўлиб, ўртадагиси икки ёнидагиларга нисбатан кварта, кивинта, баъзида секунда оралиғида созланади. Улардан ташқари, ён қулоқларга тортиладиган акс садо берувчи 11 тагача торлар ҳам бўлади. Сатода, одатда, куйчан, оҳангдор асарлар турли нолиш ва қочиримлар б-н бойитилиб чалинади. У ҳозир турли ўзбек чолғу ансамблларида ҳамда яккахон чолғу сифатида кенг қўлланилади.

Loading...