САТУРН

САТУРН — Қад. Рим мифологиясида экинлар худоси, деҳқончилик ҳомийси. С. Италиянинг жуда қад. подшоси ҳисобланган, у халқни деҳқончиликка, соҳибкорликка ўргатган. Унинг даври ялпи тенглик, маъмурчилик ва тинчлик барқарор бўлган «олтин аср» замонаси эди. Сатурн шарафига ҳар йили дек. ойида дабдабали ва қувноқ сатурналия байрами ўтказилган. Сатурн узун соқолли ва қўлида ўроғи бўлган одам шаклида тасвирланган. Мил. ав. 3аср охири ва 2-а. бошидан Сатурнга сиғиниш юнонлар худоси Кроносга сиғиниш билан қўшилиб кетди.

Loading...