САУДИЯ АРАБИСТОНИ

САУДИЯ АРАБИСТОНИ, Саудия Арабистони Подшоҳлиги (АлМамлака алАрабия асСаудия) — Осиёнинг жан. ғарбида жойлашган давлат. Арабистон я. о. нинг тахм. 2/3 қисмини ва Қизил денгиз ҳамда Форс қўлтиғидаги қатор қирғоқбўйи оролларни эгаллайди. Майд. 2,25 миллион км2. Аҳолиси 23,5 млн. киши (2002). Булардан 5,3 млн. киши мамлакат фукароси ҳисобланмайди. Пойтахти — АрРиёд ш. Маъмурий жиҳатдан 14 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми. Саудия Арабистони — мутлақ теократик монархия. Давлат бошлиғи — подшоҳ, айни вактда бош вазир ва қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳамдир. У ҳукумат (Вазирлар Маҳкамаси)ни тузади. 1992 й. 1 мартда подшоҳ фармони билан 4 й. лик муддатга Шўро (Маслаҳат) Кенгаши ташкил этилган. 1997 й. да Шўро Кенгаши аъзоларининг сони 60 кишидан 90 кишига етказилди. Подшоҳ Шўро Кенгашини тарқатиб юбориши ва кайта тузиши мумкин. Подшоҳ вазирларни тайинлаш, ҳукуматни таркатиб юбориш ва янгидан тузиш ваколатига эга. Ҳукумат, асосан, подшоҳ оила аъзоларидан тузилади.

Сиёсий партия ва касаба уюшмалари фаолияти расман ман этилган.

Табиати. Саудия Арабистони жан. ғарбда Кизил денгиз, шим. шарқда Ҳинд океанининг Форс қўлтиғи билан ўралган. Қирғоклари кўп жойда паст, қумлоқ, баъзан қинғирқийшиқ. Саудия Арабистони кўп қисмини (1 миллион км2 га яқинини) чўл ташкил қилади. Платосимон текисликлар кенг тарқалган (ғарбга томон 1000—1300 м га, шарққа томон 200—300 м гача пасайиб боради). Ер юзаси қуруқ дарё водийлари билан сезиларсезилмас бўлиниб туради. Мамлакатнинг каттагина қисмини лавали майдонлар, тошлоқ чўллар (ҳомадалар) ташкил қилади. Қумли чўлларнинг энг йириклари — Нефуд, Даҳна. РубъулХолишшх шим. қисми барханлар (200 м баландликликкача), тизмали дўнг қумликлардан иборат. Зинасимон қир кўп. Ғарбда Қизил денгизга параллел ҳолда бал. 2500—3000 м бўлган Ҳижоз ва Асир тоғлари чўзилиб кетган. Форс қўлтиғининг соҳили бўйлаб айрим жойлари ботқокдик ёки шўрхок қатлам билан қопланган АлХасаъ пасттекислиги жойлашган (кенглиги 150 км гача).

Ғарбда Африка — Арабистон платформаси фундаментининг туртиб чиққан ери — НубияАрабистон қалқони жойлашган бўлиб, у архей — қуйи протерозой даврларига мансуб гнейс ва мигматитлар, шунингдек, юқори протерозойга оид геосинклиналь чўкинди комплексларидан (қалинлиги 10 км дан ортиқ) иборат. Юқори ва қуйи протерозой даврига оид интрузиялар кенг ривожланган: шим. шарқий йўналишда қалқон жинслари платформа қопламасининг қатламлари остига чўккан, бу жинслар венд ва палеозойдан бошланиб, мезозой ва палеогенни ўз ичига олади. Форс қўлтиғининг ён бағри бўйлаб Месопотамия чекка эгилмасининг неоген даврига мансуб қалин моласслари ривожланган бўлиб, унинг жан. чеккасида йирик нефть конлари жойлашган. РубъулХоли синеклизаси иккинчи нефть минтақаси ҳисобланади. Қалқоннинг токембрий даври жинслари орасида темир, хром, мис, қўрғошин, pyx, олтин рудалари, нодир ер элементлари, бериллий ва қалай конлари бор.

Иклими шим. да субтропик, жан. да тропик, қуруқ, кескин континентал. Ёзи жуда иссиқ, қиши илиқ. АрРиёдда июлнинг ўртача т-раси 33°, янв. да 14°, энг юқори тра 48°, мамлакатнинг жан. да 54° ва ундан юқори бўлиши мумкин. Соҳилда бу вақтда намлик деярли 100% га етади. Шим. да баъзан тра — 11° гача пасаяди. Ёғин миқдори деярли ҳамма жойда 100 мм дан кам (ёғин марказий ҳудудларда баҳорда, шим. ҳудудларда қишда, жан. да езда нисбатан кўпроқ бўлади), тоғларда йилига 400 мм га етади. РубъулХоли қумли чўл ва б. айрим ҳудудларда ўн йиллаб ёғингарчилик бўлмайди. Асир вилоятидаги тоғларда ёғин йилига 25,5 мм ни ташкил этади. Жан. нинг иссиқ самум шамоли баҳор ва ёзнинг бошларида қум бўронларига сабаб бўлади.

Мунтазам оқиб турадиган дарёлар йўқ. Сув уч хил йўл б-н: қудуқлар, ёмғир ёки сув тошқини вақтида ҳовузларга йиғиш ва махсус мосламалар ёрдамида денгиз сувини чучуклаштириш оркали олинади. Саудия Арабистонида дунёда энг кўп чучук сув (дунёда олинаётган чучук сувнинг 30%) ишлаб чиқарилади. Ёмғир ва тошқин сувларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 186 та дамба ва умумий ҳажми 775 млн.3 бўлган ҳовузлар курилган. Сизот сувлар эхтиёжнинг 1/3 қисмини қондиради. Тупроғи оддий чўл тупроғидан иборат, ҳудудининг катта қисмида тупроқ қатлами ўрнини туз қоплами эгаллайди. Шим. да дағал субтропик бўз тупроқ, жан. да шўр тупроқ ва ўтлоқшўрхок тупроқлар мавжуд.

Ўсимлиги, асосан, чўл ва чала чўл ўсимликларидан иборат. Айрим жойларда оқ саксовул, янтоқ, тошлоқ чўлларда лишайниклар, лавали майдонларда шувоқ, астрагал, водий ўзанларида яккатерак, акациялар, шўр ерларда юлғун, сув бўйларида ва шўрроқ жойларда галофитлар ўсади. Кўчиб юрувчи қумли чўлларда деярли ўсимлик ўсмайди. Намгарчилик кўп бўлган йиллари ва баҳор пайтида кўпроқ эфемер ўсимликлар ўсади. Жан. даги тоғларда саванна кўп. Ўрмон ва яйловлар хукумат томонидан муҳофаза қилинади. Ўрмонлар Саудия Арабистонининг жан. ғарбий қисмида жойлашган ва 2,29 млн. гектар майдонни эгаллайди. Кўчувчи қумлардан саклаш учун табиий ҳимоя чизиғини шакллантириш мақсадида дарахтлар экилади. Ҳар йили кўчат экиш хафталиги ўтказилади. Ҳайвонлардан бўри, чиябўри, сиртлон, тулки, қулон, кийик, ғизол, даман, қуён, араб йўлбарси, туяқушлар учрайди. Кўпгина кемирувчилар, судралувчилар ва қушлар яшайди. Саудия Арабистони чигирткалар макони ҳисобланади. Қизил денгизда турли хил балиқ, тошбақа ва б. денгиз ҳайвонлари учрайди. Денгиз ва қурукликда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан умумий майд. 90 минг км2 бўлган 15 қўриқхона ва Асир миллий боғи ташкил этилган.

Аҳолисининг 90% ини араблар ташкил қилади. Ҳиндлар, мисрликлар ва покистонликлар, бир неча юз минг эронлик, филлипинлик, бангладешлик, яманлик, индонез, суданлик, суриялик, иорданиялик ва б. ҳам яшайди. Саудия Арабистонида 200— 800 минг ўзбек истиқомат қилади, деб ҳисобланади. Йирик қабила бирлашмалари — унайза ва шаммар; қабилалар — ҳарб, мутайр, ҳузайл, кахтан, жуҳайна, муаҳиб, шарарат, манасир, бану асад, тануҳ, қурайш, бану шайбон. Расмий тилараб тили; инглиз тили ҳам кенг тapqалган. Давлат дини — ислом. Ислом динининг муқаддас зиёратгоҳ шаҳарлари — Макка ва Мадина С. А. дадир. Ҳар йили бу шахдрларда 2 млн. дан ортиқ мусулмон хаж ва умра сафарида бўлади. Шаҳар аҳолиси 80,2%. Йирик шаҳарлари — АрРиёд, Жидда, Макка, Мадина.

Тарихи. Саудия Арабистони ҳудудида қадимдан (мил. ав. 2минг йиллик) кўчманчи араб қабилалари яшаб келган. Мил. 7-а. да Арабистон я. о. нинг ғарбий қисми (Ҳижоз)да ислом пайдо бўлиб, пойтахти Мадина ш. бўлган илк мусулмон теократик давлати — Араб халифалиги юзага келди. 7—8-а. ларда Саудия Арабистони ҳудудининг кўп кисми Умавийлар, 8-а. 2-ярми — 9-а. ларда Аббосийлар халифалигига қараган. 10—12-а. ларда Арабистон я. о. нинг бир қисмида мустақил амирлик, султонликлар пайдо бўлган. Хижоз Фотимийлар, сўнгра Айюбийлар, 13-а. нинг ўрталари — 16-а. нинг бошларида мамлукларта қарам бўлган. Ҳижознинг иқтисодий ва диний-сиёсий жиҳатдан мавқеи юқорилиги туфайли халифалар бу ерда ўз ҳукмронликларини саклаб қолишга уринишган. 16-а. бошларида Ҳижозни Усмонли турклар ўз тасарруфига олган. 18-а. га келиб Наждда ваҳҳобийлик диний-сиёсий оқими пайдо бўлди. Нажд ўзининг нисбатан мустақиллиги билан ажралиб турган. Нажд амирликларидан бири Дирия хркими Муҳаммад Ибн Сауд (Саудийлар сулоласи бошлиғи) 1745 й. Арабистонни ваҳхрбийлик шиори остида бирлаштиришга ҳаракат қилди. 19-а. нинг бошларига келиб Арабистоннинг талай қисми Саудийлар давлатига бирлаштирилди. Бу давлат — биринчи Саудийлар давлати (1745—1811) ҳисобланади. 1811 — 18 й. ларда Арабистон я. о. нинг кўп қисми Миср пошоси Муҳаммад Али қўшинлари томонидан эгаллаб олинди ва Саудийлар давлати парчалаб юборилди. 1843 й. Файсал ибн Турки бошчилигида саудийлар маҳаллий қабилалар кўмагида Наждни иккинчи марта эгаллашди. АрРиёд ш. пойтахтга айлантирилди. Барпо этилган давлат — саудииларнинг иккинчи давлати ҳисобланади (1843—65). 1840 й. дан сўнг ҳам Ҳижоз турклар қўлида қолаверди. 19-а. нинг 2-ярмида ваҳҳобийлар давлати Шаммар ҳукмдори бўлган Рашидийлар томонидан босиб олинди. 1902 й. амир Ибн Сауд Кувайт ҳукмдори Муборак ёрдамида АрРиёдни эгаллаб, Рашидийларга зарба берди, кейинчалик Наждда Саудийлар ҳукмронлигини тиклади. Абдулазиз ибн Абдураҳмон (Ибн Сауд) Ол Саудларнинг учинчи давлатига асос солди (1902 й. дан). Мустамлакачилик мақсадларини кўзлаган Буюк Британия 1915 й. дек. да Англия — Саудия битимининг имзоланишига эришди. Битимга мувофиқ, Буюк Британия Нажд мустақиллигини тан олиб, Ибн Саудга субсидия, қуроляроғ билан ёрдам берадиган бўлди. Бироқ Наждни Туркияга қарши уруштиришга муяссар бўлмади. Айни вақтда (1915) Мисрдаги инглиз комиссари МакМагон билан Макка (Ҳижоз) шарифи Ҳусайн ўртасидаги махфий ёзишмалар натижасида бир битимга келишилиб, унга мувофиқ, Ҳусайн арабларни Туркияга карши отлантиришга ваъда берди. Бунинг эвазига Буюк Британия Ҳусайн бошчилигидаги бўлажак араб давлатининг мустақиллигини тан олмоқчи бўлди. 1916 й. Ҳусайннинг ўғли амир Файсал қўшинлари инглиз разведкачиси Т. Э. Лоуренс раҳбарлигида Туркияга қарши ҳарбий ҳаракат бошлади. 1918 й. Ҳусайн «араблар подшоси» деган унвонни олди. Лекин Антанта давлатлари уни фақат Ҳижоз подшоси деб тан олишди. 1-жаҳон уруши тугагач, Ибн Сауд Арабистонни бирлаштиришни давом эттираверди. 1920 й. у Асирнинг бир қисми устидан ҳукмронлик ўрнатди (Асирнинг ҳаммаси 1930 й. бўйсундирилди). 1921 й. Шаммарни бўйсундирди. Янги давлатнинг кучайишини хохламаган Буюк Британия 1922 й. ўзининг гумашталари (шариф Ҳусайннинг ўғиллари) — Ироқ қироли Файсал ва Мовароурдуния (Трансиордания) амири Абдуллоҳни Ибн Сауд давлатига қарши чиқишга ундади. Саудийлар мағлубиятга учрадилар ва бу Ибн Саудни 1922 й. Уқайрада Ироқ билан Кувайт ўртасидаги чегарани белгилаш ҳақидаги шартномани имзолашга мажбур этди.

Натижада чегара, яъни бетараф минтақа барпо этидди. 1924—25 йларда Ибн Сауд Ҳижозни Наждга қўшиб олди. Биринкетин Тоиф, Макка, Жидда ва Мадина қўлга киритилди. 1926 й. янв. да у ўзини Ҳижоз подшоси, Нажд ва б. қўшиб олинган вилоятларнинг султони деб эълон қилди. 1927 й. Буюк Британия янги Саудийлар давлатини тан олишга мажбур бўлди. 1932 й. дан бошлаб мамлакат С. А. Подшоҳлиги деб аталадиган бўлди. 1934 й. С. А. ва Яман ўртасида бўлиб ўтган ва Яманнинг мағлубияти билан тугаган уруш натижасида С. А. Асир, Жизана ва Нажднинг бир қисмини ўз таркибига киритди.

2-жаҳон уруши даври (1939—45) да Саудия Арабистони Германия (1941) ва Италия (1942) билан дипломатик алоқани узди, аммо урушда қатнашмади. Уруш охирига келиб Саудия Арабистонида АҚШ таъсири кучая бошлади. 1943 й. АҚШ Саудия Арабистони билан дипломатик алоқа ўрнатди ва Саудия Арабистонига лендлиз (бирор шарт билан қарз бериш) қонунини жорий этди. АҚШнинг АРАМ КО нефть компанияси 1972 й. га қадар нефть қазиб олиш ишларини бажариб келди. 1962 й. Сауд амалдаги ҳокимиятни амир Файсалга топширишга, 1964 й. 2 нояб. да эса Файсал фойдасига тахтдан воз кечишга мажбур бўдди. Файсал ҳукумати халқ хўжалиги (янги саноат корхоналарини барпо этиш ва ҳ. к.), халқ таълими соҳасида бир қанча ислоҳотлар ўтказди. 1960й. ларнинг 2-ярмидан Саудия Арабистони ташқи сиёсати 2 хил йўналишда бўлди. Бир томондан мусулмон давлатлари ташкилоти — Ислом пактини тузиб (1966), коммунизмга қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлаган бўлса, иккинчи томондан Исроил агрессиясига дучор бўлган араб мамлакатлари (Миср, Сурия ва Иордания)га молиявий ёрдам бера бошлади. 1973 й. ги Яқин Шаркдаги ҳарбий танглик пайтида Саудия Арабистони ўз қўшинлари билан араб мамлакатлари томонида туриб урушда қатнашди ва Миср ҳамда Сурияга қайтариб олмаслик шарти билан молиявий ёрдам берди; Исроилни қувватлаётган мамлакатлар — АҚШ, Голландияга нефть сотишни вақтинча тўхтатиб қўйди. 1974 й. окт. ойида Работда бўлиб ўтган араб мамлакатлари раҳбарларининг конференциясида Саудия Арабистони Фаластин Озодлик ташкилотини тан олди. 1975 й. 25 мартда подшох. Файсал ўлдирилгач, унинг ўрнига Холид ибн Абдулазиз подшоҳ бўдди. 1982 й. июнда ПодшоҳХолид бин Абдулазиз вафотидан кейин унинг ўрнига Фахд бин Абдулазиз тахтга ўтирди. Саудия Арабистони — 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. фев,да ўрнатган. Миллий байрами — 23 сент. — Подшоҳлик эълон қилинган кун (1932).

Хўжалиги. Иқтисодиётининг асоси — нефть ва газ саноати. 2-жаҳон урушига қадар Саудия Арабистони хўжалигида чорвачилик устун бўлган. Урушдан кейин нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Нефть ва нефть маҳсулотларидан келадиган даромад 5 й. лик режалар доирасида саноатни ривожлантиришга катта маблағ ажратиш имконини берди. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 53%, қ. х. улуши 6%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 41% ни ташкил этади. И. ч. ялпи хджмининг 35% хусусий секторга тўғри келади.

Саноати . С. А. нефть захиралари бўйича дунёда 1-ўринда (35,8 млрд. тонна), нефть қазиб чиқариш бўйича 2ўринда (АҚШдан кейин) туради. Нефтнинг 95% «Сауди АРАМ КО» миллий компанияси томонидан қазиб чиқарилади. Саудия Арабистонида кунига 7,5 млн. баррель (2002 й. 308 млн. тонна) нефть қазиб олинади. Газ захиралари бўйича дунёда 4ўринни эгалласада, уни қазиб олиш бўйича Яқин Шарқда lўринда туради. 1960й. ларнинг охиридан нефть кимёси саноати кенг ривожланди. Металлургия (Жидда), қоғоз (Даммам), озиқ-овқат (Маккадаги ёг з-ди, кондитер ф-каси, АрРиёддаги сабзавот консервалари ва Жиддадаги мева шарбати ишлаб чиқарадиган ф-ка ҳамда Ҳуфуф ва Мадинадаги хурмони қайта ишлаш ф-каси), тўқимачилик, қурилиш материаллари саноати хам ривожланган. Жидда, Даммам ва АрРиёдда цемент з-длари, Даҳронда ойнашиша з-ди бор. Бу корхоналарнинг кўпчилиги тўлиқ ёки қисман (70%ча) «Сабик» давлат концернига карашли ва у томонидан назорат қилинади. Йилига ўртача 66,8 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади. Саудия Арабистонида ҳунармандчилик, шу жумладан, заргарлик корхоналари салмокли ўрин эгаллайди.

Қишлоқ хўжалиги бундан чорак аср муқаддам иқтисодиётнинг энг қолоқтармоғи ҳисобланган. 1990й. лардан у жуда тез суръатлар билан ривожланди ва даромадли тармоклардан бирига айланди. Экин экиладиган умумий майдон 1990й. ларнингохирида 1,8 млн. гектарга етди. Асосий қ. х. экини — ғалла, шоли. Хурмо, кофе, узум, мандарин, банан, сабзавот ва мевали ўсимликлар ҳам ўстирилади. Кўчманчи чорвачилик ривожланган: туя, қўй, эчки, қорамол, шунингдек, товуқ боқилади. Балиқовлаш билан шуғулланилади. Йилига ўртача 698 минг т сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Мамлакат ўз аҳолисини асосий озиқовқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлайди. Денгиздан марварид ва маржон олинади. Ҳар йили Макка ва Мадинага келувчи 2 млн. дан ортиқ зиёратчига хизмат кўрсатилади.

Темир йўллар уз. 1400 км ни ташкил этади. Энг йирик т. й. йўналишлари Даммам — Даҳрон—АрРиёд (562 км), Ҳуфуф—АрРиёд (322 км). Автомобиль йўллари уз. 159 минг км, ундан 100 минг км асфальтланган; нефть қувури уз. — 3,7 минг км. С. А. Яқин Шаркда энг кучли денгиз флотига эга. Мамлакатдаги асосий денгиз портлари: Жидда, Янбо, Жизон, РасТаннура, Даммам, Жубайл, Даба ва б. Мамлакатдаги 25 аэропортдан 3 таси халқаро аэропортдир. Ҳаво алоқаси «СаудиАрабиен эрлайнс» авиакомпанияси орқали амалга оширилади. Халқаро аэропортлари Даҳрон, Жидда ва АрРиёдда.

Саудия Арабистони четга, асосан, нефть ва нефть маҳсулотлари, буғдой, хурмо чиқаради. Четдан машина жиҳозлари, автомобиль, истеъмол моллари, транспорт воситалари, металл, тўқимачилик буюмлари, қуроляроғ олади. Асосан, Япония, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Сингапур, Франция, Германия билан савдо қилади. Пул бирлиги — С. А. риёли.

Тиббий хизмати. Сўнгги 30 й. ичида мамлакатда касалликларни даволаш ва олдини олишга қаратилган кенг қўламли инвестиция дастурларини амалга ошириш туфайли ижобий ўзгаришлар рўй берди. Илгари аҳоли орасида кўп учрайдиган сил, безгак, тери ва трахома касалликлари деярли барҳам топди. Мамлакатга ҳар йили келадиган зиёратчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилади. Бунинг учун Маккада 7 касалхона, 40 тиббий марказ, Минода 4 касалхона ва 24 тиббий марказ, Арофатда 3 касалхона ва 43 тиббий марказ, Муздалифада 6 тиббий марказ, Мадинада 8 касалхона ва 48 тиббий марказ мавжуд. Саудия Арабистонида 42625 ўринли 290 касалхона бор. Тиббий марказ ва диспансерлар сони 4000 дан ошади. 2000 й. 30 544 врач, 61 214 ҳамшира ва 31977 техник ассистент ишлади. Врачларнинг 17% С. А. фуқаролари, қолганлари мисрлик, покистонлик, малайзиялик ва б. мутахассислардир. Энг чекка вилоятлардаги беморларни марказий ихтисослашган касалхоналарга тезкорлик билан келтириш мақсадида 22 самолётдан иборат ҳаво амбулаторияси мавжуд. С. А. Қизил Ярим Ой жамиятининг 154 маркази ва 500 Кучма амбулаторияси, 27000 хизматчиси ҳам аҳолига фавқулодда ёрдам кўрсатади. Мамлакат ва чет эл фуқаролари учун тиббий хизмат бепул.

Маорифи ва маданий-маърифий муассасалари. 1926 й. бошланғич мажбурий таълим ва дунёвий мактаблар очиш, 1960 й. қизларни мажбурий таълимга жалб этиш қақида қонунлар қабул қилинган. Таълим тизими давлат қарамоғида бўлиб, мамлакат фуқаролари ва чет элликлар учун ҳам бепул. Мактабга 6 ёшдан қабул қилинади. Бошланғич мактаб 6 й. лик, ўрта мактаб 2 босқичли бўлиб, тўлиқсиз ўрта (3 й.) ва тўлиқ ўрта (3 й.) мактабдан иборат. Бошланғич мактаб негизида ҳунартехника мактаблари (4 й. лик), тўлиқсиз ўрта мактаб негизида ҳунартехника билим юртлари (2 й. лик) ишлайди. Мактабларда ўғил болалар ва кизлар алоҳидаалоҳида ўқитилади. Саудия Арабистонида ўғил болалар учун 11191 ва қиз болалар учун 11441 мактаб бўлиб, уларда4,15 млн. бола ўқийди, 292 минг ўқитувчи ишлайди. Ҳар бир ўқитувчига 15 ўқувчи тўғри келади. Бу — дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатда хусусий таълим муассасалари ҳам мавжуд. Мамлакатда бир қанча олий ўқув юртлари бор. Энг йириклари: АрРиёддаги подшоҳ Сауд ун-ти (1957), Жиддадаги Абдул Азиз ун-ти (1967), Мадинадаги И слом тадқиқотлари ун-ти (1961), АрРиёддаги Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом ун-ти (1974), Шарқий вшгоятдаги подшоҳ Файсал ун-ти (1974), Маккадаги Умм алКура ун-ти (1981), Даҳрондаги подшоҳ Фахд номидаги нефть ва минераллар ун-ти (1963), АрРиёддаги Олий технология инти ва Техника инти. Олий таълим берадиган ун-т, институт ва коллежларда 297 830 талаба таълим олади.

Йирик кутубхоналари: Миллий кутубхона (1968), Сауд кутубхонаси, АрРиёд ун-ти кутубхонаси, Маҳмудия кутубхонаси, Ориф Ҳикмат кутубхонаси, Мадина ун-ти кутубхонаси. Саудия Арабистонида 153 маданий марказ, маданият ва санъат жамияти, адабиёт клублари фаолият кўрсатади. 12 та музей бор. Уларнинг энг йириклари: АрРиёддаги археология ва халқ мероси миллий музейи, АлМасмак калъаси музейи, Даммамдаги Минтақавий музей ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Саудия Арабистонида 100 дан ортиқ кундалик газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари араб тилида: «АлБилад» («Мамлакат», кундалик газ., 1934 й. дан), «АнНадва» («Клуб», кундалик газ., 1958 й. дан), «АлМадинаАлМунаввара» (кундалик газ., 1937 й. дан), «АрРиёд» (кундалик газ., 1964 й. дан), «АлЖазира» («Орол», кундалик газ.), «АшШарқалАусат» («Яқин Шарқ», газ., 1978 й. дан); инглиз тилида: «Араб Ньюс» («Араб янгиликлари», кундалик газ., 1975 й. дан). Энг йирик ва нуфузли нашриёт «АлЯмама» ҳисобланади. Радиоэшиттириш 1948 й. дан бошланган, 23 давлат радиостяси мавжуд. Эшиттиришлар 4 канал оркали араб ва инглиз тилларида, чет элларга француз, турк, урду, бенгал, форс, ўзбек, суахили ва индонез тилларида узатилади. Саудия Арабистонида миллий телекўрсатув фаолияти 1965 й. дан бошланган.

Макка (1967), Мадина (1967), Даммам (1969) да йирик телевизион марказлар мавжуд. Телеэшиттиришлар 2 канал орқали олиб борилади. Сунъий йўлдош орқали телекўрсатувлар асосий ахборот манбаидир. 70% телетомошабинлар ундан фойдаланади.

Адабиёти. Ҳозирги Саудия Арабистони ҳудудидаги қад. ва ўрта аср адабиёти араб маданияти ўзанида ривожланди. Ҳижозда 5 — 7-а. ларда бадавийлар шеърияти (ИмруулҚайС) ривожланди, 7-а. нинг 1-ярмида эса «Қуръон» хатга туширилди. Бадавийлар шеърияти намуналари ва «Қуръон» мумтоз араб тилини намоён этувчи буюк манба ҳисобланади. Араб халифалиги ташкил топиши, 7-а. нинг 20й. ларида адабий ҳаёт марказларининг ўзгариб туриши (Дамашқ, Бағдод, Коҳира ва б.) С. А. да адабиёт ривожини бирмунча сустлаштирди. Ваҳҳобийлар мафкураси ва консерватив жамият тузилиши янги адабиёт ривожини узок, вақтгача тўхтатиб қўйди. Қўшни араб мамлакатларининг таъсирида 20-а. нинг 20й. ларидан бир қанча шоир, журналист, ёзувчилар етишиб чиқди. Уларнинг асарларида маърифатпарварлик, романтик ва реалистик йўналишлар уйғунлашган эди. Муҳаммад Сурур асСаббон ва Муҳаммад Ҳасан Аввад романтик йўналиш асосчилари ҳисобланади. Ҳусайн Сирхан, Муҳаммад Ҳасан Фики, Муҳаммад алАмир арРумейха каби шоирлар мазкур йўналишда ижод қилган шоирлардир. Меҳнаткаш халқ ҳаётини, жамиятдаги ижтимоий адолатсизликларни фош этиш Аҳмад Абд алҒафур Аттор ижодида мухим ўрин тутади. 2-жаҳон уруши (1939—45) дан кейинги давр насрида Амин Салом Румайҳа, Абдулла Мунаа, Юсуф бин ашШайх Яъқуб ҳикоялари, Ҳасан Носиф, Абд асСалом Ҳошим Ҳофиз қиссалари реалистик йўналишга эга. Реалист ёзувчилар асарларида сентиментализм руҳи кучли. 1957 й. Абд асСалом Ҳошим Ҳофизнинг хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя этишга бағишланган «Ҳижозлик Самро» номли биринчи романи нашр этилди. 50й. лардаги публицистика ва адабий танқидда Муҳаммад Ҳасан Аввад, Абдулла бин Халис, Саод алБоваридий, Абдулла Абд алЖаббор ва б. ижоди муҳим аҳамиятга эгадир.

Ҳикоя жанри яқинда пайдо бўлган бўлса ҳам, Саудия Арабистони адабиётида етакчи ўринни эгаллайди. Аҳмад асСибои, Ҳамид Даманқури ҳикоя жанрининг асосчилари ҳисобланади. Аҳмад АсСибоининг «Эгизаклар» асари бу жанрда яратилган биринчи асардир. Новелла жанри ҳам янги жанрлардан ҳисобланади. Ҳусайн Али Ҳусайн, Муҳаммад Улван, Али Хасуна, Сибои Усмон, Муҳаммад алМансура ашШакха мазкур жанрда самарали ижод қилмоқдалар. 80й. лардаги публицистика ва адабий танқидда Аҳмад Абд алҒафур ал Аттар, Муҳаммад Абдо Йаманини алоҳида кўрсатиш мумкин.

1980 й. дан подшоҳ фармони билан адабиёт бўйича давлат мукофоти таъсис этилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Одам юзи тасвирланган тош ҳайкалчалар, ҳайвонлар тасвирланган тош рельефлар Саудия Арабистони ҳудудидаги қад. ёдгорликлардан ҳисобланади (мил. ав. 7—2-а. лар). Макка ва Мадинада ўрта аср араб меъморлиги ёдгорликлари (мачит, Мадраса, миноралар) сақланган. Ҳижоз шим. да мил. ав. 2 ва мил. 1-а. ларга оид набатияликлар шаҳри вайроналари ва қабрлар топилган. Аҳоли турмуш даражасининг юксалиб бориши билан анъанавий лой ва хом ғиштлар ўрнига замонавий қурилиш материалларидан маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда вилла ва кўшклар қурилди. Кўчманчиларнинг турар жойлари эса эчки териси билан ёпилган чайлалардан иборат. Йирик шаҳарлар (Макка, АрРиёд, Мадина, Жидда)да жаҳон андозаларига мос даражада кўп қаватли уйлар, меҳмонхона, стадион, аэропортлар мавжуд. Замонавий қурилишларда араб миллий меъморлиги анъаналари ўз аксини топган. Йирик иншоотларнинг девори кўпи мармар билан қопланган.

Киноси. Саудия Арабистонида ҳаёт тарзи ислом дини арконлари асосида қурилгани сабабли кинотеатр ва театрлар йўқ. Шунга мувофиқ, кинематография санъати ривожланмаган. Асосан, спорт ва ижтимоий характерга эга фильмлар яратилади. Оммавий тарзда кинофильм ва спектакллар намойиш этилмайди.

Ўзбекистон — С. А. муносабатлари. 1992 й. фев. да Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд алФайсал бин Абдулазиз Ол Сауднинг Ўзбекистонга, ўша йил апр. да ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг Саудия Арабистонига ташрифидан сўнг 1992 й. нояб. да Жидда ш. да ЎзР консулхонаси, май ойида АрРиёдда элчихонаси, 1997 й. 27 мартда Тошкентда Саудия Арабистони элчихонаси очилди. 1995 й. нояб. да ЎзР Ташки ишлар вазирининг Саудия Арабистонига қилган ташрифи давомида Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланди.

1996 й. апр. да АрРиёдда ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», 1998 й. мартда «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарлари араб тилидаги нашрининг расмий такдимоти ўтказилди.

1996 й. да Саудия Арабистонининг «Делта ойл» ширкати билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Жумладан, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ — С. А. нинг «Юникол» ва «Делта ойл» ширкатлари консорциуми билан нефть ва газ қувурлари лойиҳалари тўғрисида битим, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси эса Ўзбекистонда нефть разведкаси ҳамда уни қазиб чиқариш ҳақида англашув баённомасини имзолади. 1996 й. янв. да «Ўзбектуризм» компанияси «АлМарва» ширкати билан туризм ва авиачипталарни сотиш тўғрисида битим имзолади. 2002 й. да Ўзбекистон — С. А. ўртасидаги товар айланмаси 3,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига экспорти, асосан, савдо ва унга алоқадор хизматлардан иборат. Айни пайтда, Саудия Арабистонидан ширинликлар, дон, гилам ва полни крплайдиган маҳсулотлар, ўсимлик ва мол ёғи, мебель ва чойшаблар, спиртсиз ичимликлар, оптика жиҳозлари, пойабзал, бўёклар, ўйинчоқ ва спорт анжомлари олинади.

Ўзбекистонда Саудия Арабистони иштирокидаги 14 корхона рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 10 таси қўшма корхона, 4 таси 100% С. А. сармоясидаги корхоналардир.

Икки давлат ўртасида таълим ва дин соҳаларида ҳам ҳамкорлик ривожланган. 1997 й. С. А. олий таълим вазири Халид алАнқарий Ўзбекистонга Саудия Арабистонининг бир неча ун-тлари ректорларидан иборат делегация билан ташриф буюрди. Мустақиллик даврида республикамизнинг 45 мингдан ортиқ фуқароси ҳаж, 35 мингдан зиёд фуқароси умра сафарларида бўлдилар (2004). Носир Орифхўжаев.

Loading...