САУТПОРТ

САУТПОРТ (собиқ ГолдКост) — Австралиянинг денгиз бўйи иқлим курорти, Тинч океан соҳилида, Брисбен ш. дан жанубда. Австралияда энг йирик сув спорти, туризм ва дам олиш зонаси (майд. 120 км2 дан ортиқ). Аҳолиси 391,2 минг киши (1999). Саутпорт таркибида 20 дан ортиқ аҳоли пунктлари мавжуд. Дам олиш зонаси сифатида 1952 й. дан ривожланмоқда. Дельфинарий, орнитология қўриқхонаси, музейлар бор.