САВАҒИЧ

САВАҒИЧ, савачўп (Frianthus puprpurascens) — буғдойдошлар оиласига мансуб қисқа илдиз пояли ўт. Пояси қаттиқ, силлиқ, бўйи 1,5—4 м, диаметри 1—1,3 см. Даре ва канал бўйларида, тўқайларда ўсиб, қалин ўтзор ҳосил қилади. Ўрта Осиё, Кичик Осиё, Эрон ва Ҳиндистонда тарқалган. Таркибида 21—22% клетчатка, 5,5—6% протеин, 1,8—2% ёғ, 39—40% дан кўпроқ целлюлоза бор. Поясидан маҳаллий халқ томларни ёпиш ва девор қилиш мақсадида фойдаланади. Баргларидан тозаланган, пишган ва қуруқ поясидан юнг ва пахтани савашда фойдаланиш мумкин (номи шундан олинган).