САВАННА ЗОНАЛАРИ

САВАННА ЗОНАЛАРИ асосан, субэкваториал, камроқ тропик ва субтропик минтақаларда жойлашган табиат зоналари. Иклими мавсумий сернам, қурғоқчил ва ёмғирли мавсумлари аник, ажралиб туради. Ёмғирли давр экватор томонга узайиб бориб 8— 9 ойгача етади. Ёғин миқдори 250 мм дан 2000 мм гача. Дарёларда сув микдори фаслларга қараб кескин ўзгаради. Тупроқлари қизилқўнғир, қизил тупроқ. Ўсимликлар қурғоқчил бута ва ўт ўсимликларидан сернам жойларда бўлиқ ўтли ўрмонларгача ўзгаради. Саванна зоналарида йирик ўтхўр ҳайвонлар (антилопа, жирафа, бегемот, зебра, фил ва б.), йиртқичлар ва турли қушлар яшайди. Кўп ерлар инсон томонидан ўзгартириб юборилган. Ҳайдаладиган ерларда пахта, ер ёнғоқ, шакарқамиш ва б. экилади.

Next Article

САВАТЧИЛИК