САВАР

САВАР (Savart) Феликс (1791.30.6, Мезьер — 1841.16.3, Париж) — француз физиги, Париж ФА аъзоси (1827 й. дан). Маълумоти бўйича врач. Париждаги хусусий ўқув юртида физика бўйича проф. (1820 й. дан). Илмий ишлари акустика, электромагнетизм ва оптикагаоид. 1820 й. да Ж. Б. Јио билан бирга ток ҳосил қилаетган магнит майдони кучланганлигини аниқлайдиган қонун (П. Лаплас кейинчалик уни умумлаштирган, қ. БиоСавар — Лаплас қонуни) ни топди. Турли жисмларда товушнинг тарқалишини ва резонанс ҳодисасини тажрибада ўрганган, торли асбобларни ясашнинг асосини ишлаб чиққан.

Loading...