САВАТЧИЛИК

САВАТЧИЛИК — бадиий ҳунармандлик тури; Ўрта Осиёда қадимдан мавжуд бўлган. Сават тўқишда хом ашё сифатида тол, тут, туранғил, юлғун новдалари, буғдой пояси, қамиш ва б. дан фойдаланилади. Новдаларни маълум вақт (сент. —окт.)да йиғиб олинади, бир неча кун салқин жойда сақланади, мустаҳкамлигини ошириш учун вақт-вақти билан сув сепиб турилади, шунда улар яхши букилиб, синмайдиган бўлади. Айниқса, қора тол новдасидан тўқилган саватлар қадрланган. Баъзан новдаларнинг пусти тозаланиб ҳам сават тўқилади. С. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари (жумладан, Фарғона, Тошкент ва б.)да тapqалган. Саватчилик бўйича мутахассислар усташогирд усулида, ҳоз. кунда турли бадиий билим юрти, тўгаракларда ҳам тайёрланади.

Loading...