САВДО ПАЛАТАСИ — иқтисодиёт ва савдони, биринчи навбатда, мамлакатлар ўртасида ташқи савдони ривожлантиришга кўмаклашувчи халқаро жамоат ёки давлат ташкилоти. Савдо палатаси аксарият ҳолларда фирмаларнинг ишбилармон доираларини бирлаштиришга, савдо алоқаларини ўрнатишга, савдосотиқ иштирокчиларига зарур ахборотларни тақцим этишга хизмат килади. Фаолияти миқёсига қараб, халқаро, аралаш, миллий Савдо палатаси ларига бўлинади.
Халқаро Савдо палатаси (ХСП) (International Chamber of Commerce, ICC) — жаҳон ишбилармон ва тадбиркорлар доиралари ва бирлашмалари федерацияси. 1919 й. Атлантик Сити (АҚШ)да ўтказилган халқаро савдо конференциясида тузилган. 1920 й. дан бошлаб фаолият кўрсатади. 100 дан ортиқ мамлакат миллий Савдо палатаси ларини бирлаштиради. Собиқ савдо палатаси ХСП га аъзо бўлган ва 1959 й. да бошқа иттифоқдош республикалар каби Ўзбекистонда ҳам бу палатанинг республика бўлими тузилган (1972—90 й. ларда савдосаноат палатаси). ХСП халқаро тижорат фаолияти стандартларини, халқаро иқтисодий сиёсат ва тажрибалар асосида тавсияларни ишлаб чиқади, турли мамлакатлар ишбилармонларининг ҳамкорлигини йўлга қўяди, халқаро иқтисодий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади ва б. ХСП таркибида 15 халқаро комиссия, ихтисослашган махсус органлар (халқаро арбитраж суди, халқаро савдо палаталари бюроси ва б.) ишлайди. Идораси Парижда жойлашган. Аралаш Савдо палатаси икки мамлакат ишбилармонларини бирлаштиради ва мамлакатлараро савдо шароитларини яхшилаш, тадбиркорлар ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва б. хизмат кўрсатади. Миллий Савдо палатаси бир мамлакатда ташки савдоиқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун тузилган тадбиркорларнинг жамоат ташкилоти, баъзан савдосаноат палатаси ҳам деб юритилади. Чет элларда мамлакат савдосаноат кўргазмаларини ташкил этиш, мамлакатда хорижий давлатлар савдосаноат кўргазмаларини ўтказишга ёрдам бериш, янги истеъмол товарларини саноат ўзлаштиришига ва савдога чиқаришга ёрдамлашиш, маҳсулотлар сифатини экспертиза қилиш ва б. вазифаларни бажаради. 20-а. нинг 90й. ларидан айрим мамлакатларда миллий Савдо палатаси ўрнига саноатчилар ва тадбиркорлар палатаси (Россия), Товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (Ўзбекистан) каби ташкилотлар тузилди ва фаолият олиб боради.