САВДО УЙИ

САВДО УЙИ — 1) катта микёсда савдо операцияларини олиб борадиган кўп тармоқли савдо компанияси. Ўз капитали ва жалб этилган капиталдан фойдаланади. Аксарият ўз номидан ва ўз хисобидан экспортимпорт, товар айирбошлаш ва б. ташки савдо алокаларини амалга оширади. Су. савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳозускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, ички улгуржи ва чакана савдо операцияларини амалга ошириш, транспорт, суғурта ва б. соҳаларда хизматлар кўрсатиш билан молия ва и. ч. фаолиятида ҳам қатнашади. Су. тарихан савдо капитали маҳсули, шу сабабли 20-а. нинг 20й. ларига қадар собиқ СССР ҳудудида бундай уйлар савдогарлар оилаларига қарашли бўлган.

Япониянинг «Мицубиси», «Мицуи», «Сумито» каби 9 та бирлашма компаниялари жаҳондаги энг йирик савдо уйларига киради. Корея Республикаси, Ҳиндистон, Бразилия, Сингапур, Туркия ва б. мамлакатларда ҳам савдо уйлари кенг тарқалган. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг бошларида давлат универсал магазинларини акциядорлик савдо уйларига айлантириш ҳамда давлат савдо корхоналарини фуқароларга ёки фуқаро жамоаларига сотиш йўли билан пайдо бўлди. 1991 й. сент. да Тошкент ш. да «Ўзбек савдо уйи», 1992 й. март ойида «Осиё континентал» халқаро савдо уйи акциядорлик жамияти ва б. ташкил топди. Шунингдек, Москва, Санкт-Петербург, Анкара, Берлин ва б. шаҳарларда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг савдо уйлари очилган;

2) савдо корхонасининг махсус тури; ихтисослашган (мас, уст кийим, пойабзал, газлама ва хона) ёки универсал (ҳар хил товарлар) савдо уйлари бор.

Loading...