САВДО — 1) товар муомаласининг бир тури, меҳнат маҳсулотлари ва хизматларни олдисотди йўли билан айирбошлаш шакли. Бунда товар хариди миқдори, товар сифати, сотишдан оддин ёки кейин хизматлар кўрсатиш, сотиб олинган товар ёки хизмат ҳақини ҳисобкитоб қилиш тартиби ва б. шартлашилади;
2) сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги қиймат алмашувига доир муносабатлар. Товар и. ч. пайдо бўлиши билан товарларни пул воситасида айирбошлаш, яъни Савдо вужудга келган. Халқхўжалигининг ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида ажралиб чиққан ва товарларни олишсотиш ва улар билан боғлиқ хизматлар кўрсатишда воситачилик фаолиятини амалга оширадиган тармоғи. Ишлаб чиқариш билан истеъмолни ўзаро боғлайди, товарларни сўнгги истеъмолчи (аҳоли)га етказишни таъминлайди. Улгуржи ва чакана савдога бўлинади. Улгуржи С — товарларни и. ч. истеъмоли ёки қайта сотиш учун йирик партияларда сотиб оладиган ёки саклайдиган, уларни чакана Савдога, истеъмолчи ёки б. савдо ташкилотларига сотадиган муассасалармажмуи. Чакана Савдо — бевосита истеъмолчининг пул даромадларига айирбошлаш йўли билан якка ёки кичикроқ миқдордаги товарларни сотиб охирги истеъмолчига хизмат кўрсатади. Савдо ички ва ташқи Савдога бўлинади. Ички Савдо бир мамлакат доирасида товар муомаласига хизмат кўрсатади. Ташқи Савдо мамлакатлараро товар муомаласини қамрайди. Суғурта, туризм, фрахт, банк фаолияти «кўринмас» (жорий ҳаракатлар бўйича сезилмас) Савдога киради (яна қ. Маркетинг).