САВДО

САВДО Абдулқодирхўжа (1824 — Бухоро — 1873) — шоир ва адиб, жамоат арбоби. Бобоси Бухоро қозикалони бўлган. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Мусиқа илми, илми нужум ва астрономияни чуқур ўрганган. Амир Музаффар уни саройга тортиб, ўзига надим (ҳамсуҳбат) қилиб олган. С «Бепул» тахаллуси билан ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Унинг 1450 байт шеърлари (ғазаллар, маснавийлар, қасидалар ва б.) бизгача етиб келган. Шунингдек, насрда ёзган 7 ҳикояти ҳам мавжуд. Савдо адабий меросини 3 қисмга: ишқий шеърлар, қасида ва маросимлар; таомлар тарихига бағишланган шеърлар; ҳажвияларга бўлиш мумкин. Савдонинг асарлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади.

Ад.: Садриддин Айний, Эсдаликлар [8ж. ли], 6ж., Т., 1965; Қори Раҳматуллоҳ Бухорий [Возеҳ], Туҳфат улаҳбоб фи тазкират уласҳоб, Бухоро, 2001; Алиев С, Бухорода битилган байтлар, Т., 1992.