
САВДОГАР
«САВДОГАР» — иктисодиёт ва савдо-тижорат ҳафталик газетаси. 1992 й. 19 авг. дан Тошкент ш. да чиқади. Муассислари «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари. Газ. да иқтисодиёт, и. ч., савдо-тижорат, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик ва б. мавзулари ёритилади, реклама эълонлари берилади. Адади 4 минг нусхадан кўпроқ.