САВДОГАРЛАР

САВДОГАРЛАРсавдо билан шуғулланувчи ижтимоий табақа. С. товарларни уз истеъмоли учун эмас, балки уни сотиб фойда олиш мақсадида харид килади, ишлаб чиқарувчи (ёки товар эгаси) билан истеъмолчи уртасида (баъзан турли хил товарлар ишлаб чикарувчилар уртасида) воситачилик вазифасини бажаради. Товарларни и. ч. маконининг уларни истеъмол қилиш маконларига ҳамиша ҳам мос келавермаслиги савдогарликни объектив заруратга айлантирган. Савдо воситачилари ибтидоий жамоанинг емирилиш даврида вужудга келиб, жамиятнинг кейинги тарихий тараққиёти давомида ижтимоий меҳнат тақсимоти ва айирбошлашнинг ривожланиши билан бой Савдогарлар ва майда Савдогарлар гурухларига бўлинган ҳолда жамият ижтимоий тузилмасининг зарурий унсурига айланди. Савдогарлар кадимги дунёнинг купгина жамиятлари (Карфаген, Эллин давлатлари, Юнонистон, Рим ва б.) иқтисодиётида муҳим роль уйнади. Илк ўрта асрларда араб мамлакатлари, айниқса, Ҳиндистон, Хитойда савдогарлик жуда ривож топди. Карвонлар тузиб, юртмаюрт кезиб савдо қилиш савдогарчиликнинг кенг тарқалган кўриниши бўлиб қолди.

11 —12-а. ларда Ғарбий Европада ҳунармандчиликнинг қ. х. дан ажралиб чиқиши ва шаҳарларнинг тобора ривожланиб бориши билан йирик савдоҳунармандчилик марказлари (Венеция, Генуя ва б.) пайдо бўлди ва Савдогарлар ижтимоий табака тарзида шаклланди. Савдогарлар ўз савдо манфаатларини ҳимоя қилиш учун алоҳида корпорациялар (гильдия ва б.)га бирлашдилар. 15-а. га келиб Ғарбий Европада савдо операцияларида векселлар, ёзма ҳисоботлар қўлланила бошлади. Савдогарлар савдо қилишдан ташқари судхўрлик билан ҳам шуғулландилар.

Капитализмнинг шаклланиши давомида майда товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш ҳамда уларни хом ашё билан таъминлаш ишида Савдогарлар ҳақиқатда капиталист соҳибкорларга, мануфактура эгаларига айландилар. Буюк географик кашфиётлардан кейин Савдогарларнинг бир ва бир неча мамлакатда савдо монополияси ёки ҳатто ҳарбий-сиёсий ҳукмронлик ўрнатган йирик савдо компаниялари (мас, Вест-Индия, Ост-Индия) пайдо бўлди. Капиталистик муносабатларнинг қарор топиши даврида Савдогарлар буржуазияни шакллантирган манбалардан бири бўлди. Ривожланган капиталистик жамиятда Савдогарлар ўз мустақил аҳамиятини йуқотди, чунки бу жамиятда саноат капитали ва саноатчи ишбилармонлар вакиллари етакчи уринни эгаллайди.

Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Ўрта Осиёда, Савдогарлар қадимги касблардан хисобланади, улар кучманчи чорвадорлар, деҳқонлар ва косиблар уртасида товар айирбошлашда воситачилик қилганлар. Мусулмон мамлакатларида шариат қонунларига кўра ва ҳадисларда судхўрлик ҳаром иш, савдогарлик обрўли касб, фақат ростгўй, ҳалол, юксак ахлоқ соҳибларигина савдогар номига лойиқ ҳисобланган. Мас, Алишер Навоий «Маҳбуб улқулуб» асарида Савдогарларни илғор фикрли киши, улар ҳалол ризқ топиш йулида бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга товарларни келтириш борасида машаққат чекади, товарларнинг тақчиллиги ва ортиқчалигини бартараф этишда иштирок этиб, иқтисодий мувозанатни таъминлайди, илғор фикрларни тарқатади, деб таърифлайди. Ўрта осиёлик С. Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Миср, Туркия, Россия, Европанинг бошқа мамлакатлари билан савдо алоқалари олиб борганлар. Мил. ав. 2-а. дан то мил. 15-а. гача Шарқни Ғарб билан боғлаган ва Ўрта Осиё орқали ўтган асосий савдо йўли — Буюк ипак йўлининг аҳамияти жуда катта бўлган. Амир Темур савдосотиққа катта эътибор берган. Темур ҳокимияти қарор топган жойларда карвон йўллари қўрикданган ва бехатар бўлган. Амир Темур Савдогарларга катта имтиёзлар берган, карвон йўлларида карвонсаройлар қурдирган.

Ўрта Осиёни чор Россия империяси босиб олганидан кейин ўртаосиёлик С банклар савдосаноат фирмалари билан алоқалар ўрнатиб, капиталистик савдо усулларини ўзлаштира бошладилар (қ. Оренбург савдо йўли). Октябрь тўнтаришидан сўнг Ўзбекистонда майда ва ўрта ҳол С. вақтинча сақланиб қолди. 20-а. нинг 20й. лари охирида Ўзбекистонда давлат ва кооператив савдонинг ривожланиши билан Савдогарлар улгуржи ва чакана савдо соҳаларидан сиқиб чиқарилди. 1930—32 й. ларда Савдогарлар ижтимоий табака сифатида буткул тугатилди.

Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилганидан кейин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида савдогарлик тадбиркорлик фаолиятининг бир йўналиши тарзида қайта пайдо бўлди ва ижтимоий қатлам сифатвда шаклланиб, сон жиҳатдан кўпайиб бормоқда. Сларга кўмаклашувчи «Савдогарбанк» акциядорлик тижорат банки ташкил этилган, «Савдогар» газ. чиқади.

Ад.: Тўхл иев Н., Осиё ва бозор. Т., 1992; Йўлдошев Н., Ўрта Осиёда бозор назарияси ва тажрибаси, Т., 2002; АлФақиҳ Абу Лайс асСамарқандий, Танбеҳ ул ғофилин, 3 китоб, Т., 2003.

Нуриддин Йўлдошев.

Loading...