САВОЙ КАНАЛИ

САВОЙ КАНАЛИФарғона водийсидаги давлатлараро канал. 1930 й. Савой даштини ўзлаштириш учун Кампирравот гидроузелидан Оқбўра дарёсигача қазилган. 1932—33 й. ларда кейинги навбати қурилган. Уз. 53 км. Шундан 30 км дан ортиқроғи Кирғизистоннинг Ўш вилояти ҳудудида, қолган кисми Андижон вилояти ҳудудидан ўтади. Каналнинг бошланиш қисмидаги сув сарфи 20 м3/сек. Канал жами 34 та сув чиқариш қурилмалари (шундан 3 таси Қирғизистонда) билан жиҳозланган. Канал 29км да Оқбўра дарёсини дюкер орқали кесиб ўтади. Савой канали суви билан Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида 15,2 минг га, Ўш вилоятида 3,7 минг га ер сугорилади. Канадца сел сувлари учун ташламалар қурилган.

Loading...