САВР

САВР (араб.) — 1) Зодиак юлдуз туркумларидан бири. Белгиси О. Ўрта аср юлдуз хариталарида Овчи Орионга ташланаётган бақувват буқа шаклида тасвирланади. Бу юлдуз туркумида оддий кўз билан 125 тагача юлдуз санаш мумкин. Унинг энг ёруғ юддузини араблар Альдебаран деб аташган. Унгача масофа 70 ёруғлик йили, шунингдек, бу юлдуз туркумида Ҳулкар сочма юлдуз тўдаси ҳам жойлашган. Савр куз ва қишда яхши кўринади;

2) шамсия йил ҳисобида 2ойнинг номи. 22 апр. дан 21 майгача бўлган даврга тўғри келади.