САВРОМАТЛАР

САВРОМАТЛАР — скифларга қардош бўлган чорвадор кўчманчи қабилалар. Волгабўйи ва Уралбўйи чўлларида яшаганлар (мил. ав. 7—4а. лар). Ижтимоий ҳаётларида аёллар (йўлбошчи, коҳин) катта роль ўйнаган. Савроматлар бошқа қабилалар билан аралашиши натижасида сарматлар деб атала бошлаган.