САВТ

САВТ (араб. — овоз, товуш) — бирор чолғу ёки вокал мусиқа асари пардалари ва куй оҳанги асосида яратилган куй ёки ашула. Ўзбек мусиқасида муайян куй ва ашулалар ўзгача доира усулларига туширилиб, уларнинг ҳар хил вариантлари яратилган ва муайян мақом, халқ куйи ёки ашулаларининг савти деб аталган. «Савт» сўзи 16-а. дан бошлаб мусиқа ёзма манбаларида кенг қўлланилиб, Ўн икки мақом тизимида кичик шаклли ашулалар сифатида шарҳланади. Шашмақомца эса Савтлар мақомларнинг 2гуруҳ шўбаларидан бўлиб, йирик шаклдаги ашула туркумларини ташкил қилади ва Савти Сарвиноз (Бузрук мақомида), Савти Ушшоқ, Савти Калон, Савти Сабо (Ростда), Савти Наво (Навода), Савти Чоргоҳ (Дугоҳда) деб номланади. Шашмақомдаги Савт ларнинг шохобчалари Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб аталади ва шу номли доира усулларида ижро этилади. Слар турли, айниқса, туркумли куй ва ашулаларнинг муайян қисмини ҳам билдиради: Савти Ажам — Ажам туркумининг 2-қисми; Савти Муножот — Муножот туркумининг 2-қисми (мазкур Савтнинг сурнай йўли ҳам машҳур); Савти Сувора — Сувораларнинг 2-қисми; Савти Сурнай Дутоҳи — Сурнай Дугохининг 2-қисми.

Loading...