САХАЛИН ВИЛОЯТИ

САХАЛИН ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1932 й. 20 окт. да ташкил қилинган. Россиянинг энг чекка шарқий қисмида жойлашган. Таркибига Сахалин о., Курил, Монерон ва Тюлений о. лари киради. Охота ва Япон денгизлари билан ўралган. Майд. 87,1 минг км2. Аҳолиси 546,5 минг киши (2002), асосан, руслар (81,6%), шунингдек, украин, корейс, белорус, татар, мордва; шимол халқлари — нивх, ороч, эвенк ва б. яшайди. Шаҳар аҳолиси 85,7%. Маркази — ЮжноСахалинск ш. Бошқа йирик шаҳарлари: Холмск, Корсаков. Вилоят таркибида 17 маъмурий туман, 18 шаҳар, 31 шаҳарча бор.

Ҳудудининг катта қисмини Сахалин о. эгаллайди. Анива, Терпение қўлтиклари, Шмидт, Терпение, ТониноАнива, Крильин о. лари бор. Сохил бўйлаб Ғарбий Сахалин тоғлари (бал. 1330 м гача, Онар тоғи) ва Шарқий Сахалин тоғлари (энг баланд жойи Лопатин тоғи, 1609 м), шим. да Шим. Сахалин тоғлари жойлашган. Фойдали казилмалардан нефть, газ, тошкўмир, олтин ва б. бор. Иклими мўътадил, муссонли иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси —6° дан (жан. да) —24° гача (шим. да), авг. ники 19° дан (жанда) 10° гача (шимда). Тоғларда йилига 1200 мм гача ёпш тушади (текисликларда 600 мм гача). Асосий дарёлари — Тимь ва Поронай. Кўл ва ботқркдик кўп. Тупроклари подзол, ботқоқ ва аллювиал тупроқяар. Тоғларда қорақарағай, оққарағай, тош қайин, кедр, тилогоч ўсади, шунингдек (жан. ғарбида), лианали кенг баргли ўрмонлар (актинидия, лимонник, узум) учрайди. Ҳайвонлардан айиқ, тулки, росомаха, Сибирь сувсари, олмахон, бурундуқ, шим. буғуси; қушлардан кайра, топорка, қоравойлар ва б. мавжуд. Денгиз ҳайвонларидан сивуч, денгаз мушуги; дарёларда лосось балиғи бор. Поронай қўриқхонаси ташкил қилинган (С. в. тарихи ҳақида Сахалин, Курил ороллари мақолаларига қ.).

Саноатининг етакчи тармоғи — балиқ ва денгиз ҳайвонларини овлаш ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш. Ўрмон, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз, енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. Кумир («Сахалинуголь»), нефть ва газ қазиб олинади. Сахалин иссиқлик электр ст-яси ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари: ЮжноСахалинск, Корсаков, Невельск, Холмск, Оха, Углегорск, Шахтёрск ш. лари, Ноглики шаҳарчаси.

Сахалин вилоятида картошка, сабзавот, ем-хашак экинлари экилади. Гўштсут чорвачилиги, паррандачилик, даррандачилик; шим. да буғучилик ривожланган. Денгиз портлари: Корсаков, Холмск, Невельск, Углегорск, Поронайск, Александрск, Сахалинск ва б. Т. й. узунлиги 957 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 1813 км (2002). Педагогика инти, драма театри, филармония, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Синегорск минерал суви (ЮжноСахалинск ш. да), Горячий Пляж (Кунашир о. да) курортлари бор.

Loading...