САХАРОЗА

САХАРОЗА (ҳиндча sakkhara — қум, шакар қуми) — дисахаридлар гуруҳига мансуб углевод, С12Н22ОП, рангсиз кристалл модда. Мол. м. 342,296. Фотосинтезца ўсимлик баргларида ҳосил бўладиган канд. С барг шираси билан бирга поя, мева ва илдизга оқиб тушиб тўпланади. Сахароза қанд лавлагида (20—24% гача) ва шакарқамиш поясида (26% гача) бўлади. Суюкланиш т-раси 185 — 186°; 200° дан юқори трада парчаланади, сувда яхши, спиртда ёмон эрийди. Асосан, озиқ-овқат саноатида, шунингдек, сирт фаол моддалар олишда хом ашё сифатида ишлатилади.

Loading...