САЙДА

САЙДА — Ливаннинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Жан. Ливан муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 240 минг кишидан зиёд (1990й. лар урталари). Урта денгиз соҳилидаги порт (четга нефть чиқарилади). Саудия Арабистонидан келадиган нефть қувурининг сўнгги пункти. Нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қ. х. районининг савдо маркази. Денгиздан балиқ овланади.

Мил. ав. Сайда ўрнида финикияликларнинг Сидон шаҳар-давлати булган. Шаҳар 637 й. да араблар қўл остига ўтган. 1517—1918 й. ларда Усмонли турклар салтанати таркибида бўлган. 12— 17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлардан каср, Жоме улКабир маежиди ва б. сақланган. Археология музейи бор.