САЙФИДДИН БОҲАРЗИЙ (1190.8.9. Хуросоннинг Боҳарз қишлоғи — 1261.20.10, Бухоро) — кубровийлик тариқатининг йирик намояндаси, мутасаввиф ва шайх. Ҳирот ва Нишопур мадрасаларида таҳсил олган. Макка ва Мадинага сафар қилган. Кейинчалик Хоразм ва Бухорода муқим яшаган. Кўҳна Урганчда Нажмиддин Куброцш тасаввуф таълимотини ўрганган ва унинг халифаси сифатида кейинчалик кубровийлик тариқатини ривожлантирган. Сайфиддин Боҳарзийдан кубровийликнинг ҳинд шохобчаси — фирдавсия бошланади.
Жомийиинт ёзишича, Сайфиддин Боҳарзий Кубро томонидан Бухорога юборилган ва у бу ерда 40 й. дан ортиқ яшаган. У мўғуллар босқинига қаттиқ қаршилик кўрсатган. Сайфиддин Боҳарзийнинг халқ ўртасидаги кучли нуфузидан чўчиган мўғул ҳукмдорлари у б-н ҳисоблашишга мажбур бўлишган. «Тарихи Банокатий» (15-а.) асарида келтирилишича, мўғул хоқонлари Мункэхон (1251—60), Ҳулагухон (1256-65), Хубилайхон (1260-94)ларнинг онаси — Суюркўктани бека (Тулуйнинг беваси) Бухорода Хония мадрасаси ва хонақоҳ қурдириб, унга жуда кўп қишлоқларни вақф қилган ҳамда шайх СБ. ни мударрис ва мутавалли қилиб тайинлаган. Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда шайхнинг ўрни катта бўлган. Олтин Ўрда хони Беркахон ҳам унга эътиқод қилиб Бухорога келган ва пирга мурид тушиб, ислом динини қабул қилган (13-а. нинг 50й.
лари). Беркахон мусулмон бўлгач, ўзига Баракахон номини олган ва Шим. Кавказдан то Сибиргача чўзилган улкан давлати ҳудудида ислом динини жорий қилиб, масжид ва мадрасалар қурдирган. Бу воқеадан сўнг Сайфиддин Боҳарзийга Шайх улолам (Олам шайхи) унвони, Бухоро ш. га эса, Бухорои шариф мақоми берилган. Сайфиддин Боҳарзий араб ва форс тилларида «Шарҳ аласмо алҳусно» («Аллоҳниуг гўзал исмлари шарҳи»), «Рисола дар ишқ» («Ишқ ҳақида рисола»), «Воқеаи хилват» («Хилватдаги воқеа»), «Рубоиёт», «Рўзнома», «Васиятнома» ва б. асарлар ҳамда тўртликлар ёзган. С. Б. Фатҳобод мавзеида (Қарши дарвозаси рўпарасида) дафн этилган. Қабри устига мақбара қурилган (қ. Сайфиддин Боҳарзий мақбараси).
Ад.: Алишер Навоий, Насойим улмуҳаббат (Мукаммал асарлар тўплами, 20 ж. ли), 17ж., Т., 2001; Тримингэм Дж., Суфийские ордена в исламе, М., 1989; Гафурова Р. Л., Китоби Муллазаде, Т., 1992; Бухоро Шарқ дурдонаси, Т., 1997.
Қаҳрамон Ражабов.