САЙФИЙ БУХОРИЙ

САЙФИЙ БУХОРИЙ, Мавлоно Сайфий, Сайфий Арузий Бухорий (14-а. 2-ярмида — Бухоро — 1503) — шоир, адабиётшунос олим. Бухоро ва Ҳирот мадрасаларида таҳсил олган. Султон Ҳусайн Бойқаро Хуросон ҳукмдори бўлгач, 15-а. 70й. ларида Ҳиротга борган ва у ердаги адабий муҳитда ном қозонган. «Саноеъ улбадоеъ» номли китоби Ҳиротда шуҳрат қозонган бўлиб, ундаги юз ғазалнинг ҳар бири битта касб ва санъат соҳасига бағишланган.

Сайфий Бухорийнинг 2 та девони ҳамда «Рисолаи аруз» ва «Рисолаи мусиқий» асарлари мавжуд. 1-рисолада шеър ва шоирлик, аруз қонунқоидалари, баҳри ва доиралари анчайин содда ва равон тил ҳамда услубда тадқиқ этилган. У ўз ғазалларида деҳқонлар ва касб-ҳунар эгаларини мадҳ этган.

С. Б. Мовароуннахрга қайтгач (1487), бир неча муддат Самарқанд ҳокими Бойсунқур Мирзога мураббийлик қилган. 1498 й. да у Бухорога кайтган ва шу ерда вафот этган.

Ад.: Алишер Навоий, Мажолис уннафоис [Мукаммал асарлар тўплами, 20 ж. ли], 13ж., Т, 1997; Бобур 3. М., Бобурнома, Т., 2002; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т, 1993.

Loading...