САЙҒОҚ

САЙҒОҚ, оққуйруқ (Saiga tatarica) — қувушшохлилар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвон. Эркаги гавдасининг уз. 110—140 см гача, бўйи 80 см, оғирлиги 40 кг гача. Урғочиси эркагидан кичик. Шохи оч сариқ, уз. 40 см гача. Урғочиси шохсиз. С. Монголия, Ғарбий Хитойнинг чала чўлларида, Қозоғистон, Қалмиқ чўллари ва Қуйи Волга, Ўрта Осиёнинг шим. да тарқалган. Каттакатта пода бўлиб яшайди, ҳаракатчан,. 70 — 80 км/соат тезликда югуради. Сайғоқ — чўл ва даштнинг типик ҳайвони.

У ўтлар билан озикланади, қишда жануб томонга қараб кўчади. Сайғоқ қор калин тушганда кўплаб ҳалок бўлади. Нояб. — дек. да жуфтлашади. Бўғозлик даври 5 ойча, бошқа туёкли ҳайвонлардан фарқ қилган ҳолда кўпинча 2 тадан бола туғади. Гўшти ва териси учун овланади. 20-а. нинг бошларида Сайғоқнинг сони кескин камайиб кетганлигидан 1919 й. дан бошлаб овлаш ман этилган. 1954 й. дан лицензия бўйича овлашга рухсат этилган. Мавсумий овланади. Ўзбекистонда Сайғоқли давлат буюртма ҳудудида кўпайтирилмоқда.

Loading...