САЙЛИ

САЙЛИ — кечпишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ин-тида яратилган (И. Ашеров, С. Қўчқоров, Ш. Муҳитдинов). Шакли узунчоқ, тухумсимон. Оғирлиги 4—5 кг, сирти бурмали, туси яшил, пўсти қаттиқ, юзасида тўқ яшил доғлари бор. Этининг қалинлиги 4—4,5 см, оч яшил, мулойим, серсув, ширали. Уруғхонаси ўртача катталикда. Таркибида 5,6% қанд бор, қуруқ модда миқдори 7,8%. Уруғи униб чиққандан кейин 100—120 кунда пишади. Бир тупи 1—2 та мева беради. Ҳосилдорлиги 240 — 330 ц/га. 1982 й. дан Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида р-нлаштирилган.

Prev Article

САЙИС