САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

САЙЛОВ КОМИССИЯСИ (ЎзРда) мамлакат президенти ва вакиллик органларига ўтказиладиган сайловларни ташкил этувчи махсус коллегиал орган. Сайлов комиссиялари тизими, уларни ташкил этиш тартиби ва ваколатлари, одатда, сайловлар тўғрисидаги қонунлар б-н белгиланади. Мас, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги конунга кўра, ЎзР Президенти сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш қуйидаги сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади: ЎзР Марказий Сайлов комиссияси ; ЎзР Президенти сайловини ўтказувчи округ С. к. ; ЎзР Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов утказувчи сайлов комиссиялари тизими қуйидагича: Марказий Сайлов комиссияси ; округ сайлов комиссиялари; участка сайлов комиссиялари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси — Сенатга сайлов ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда Марказий Сайлов комиссияси томонидан биттадан фақат округ Сайлов комиссияси тузилади.

Халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят Сайлов комиссияси ; халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси ; халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов утказувчи шаҳар Сайлов комиссияси ; шунингдек, шаҳар ва туман халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари тузилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар вақтида фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш вақтида сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, шаҳарча, мавзе, қишлоқ, овул, маҳалла ишчи гурухлари тузилади.

Ўзбекистонда Марказий Сайлов комиссияси доимий ишловчи орган. Бошқа комиссиялар фақат сайлов ўтказиш учун тузилади ва сайлов тугагач, фаолияти тўхтайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини утказувчи сайлов комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилиши ва таркиби жиҳатдан бир хил бўлиши таъминланади. Биринчи ҳолатда округ Сайлов комиссияси сайлов тайинлангандан кейин Марказий Сайлов комиссияси томонидан 20 кундан кечиктирмай раис, унинг уринбосари, котиб ва камида 6—8 нафар аъзодан тузилади. Иккинчи ҳолатда эса округ Сайлов комиссияси Марказий Сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 70 кун қолганда раис, раис ўринбосари, котиб ва яна камида 6 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Округ Сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент ш. Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва Марказий Сайлов комиссиясига тасдиклаш учун тавсия этилади. Участка Сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ Сайлов комиссиясига тасдиклаш учун тавсия этилади. Сайлов комиссияси аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тайинланади.

Loading...