САЙЛОВ ОКРУГИ

САЙЛОВ ОКРУГИдавлат бошлиғи ёки ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлов ўтказиш учун тузиладиган аҳоли ҳудудий ташкилотининг асосий бўғини. Со. унда қанча депутат сайланишига қараб, бир мандатли ва кўп мандатли бўлиши мумкин. Ҳар бир округдан қонунда белгиланган миқдорда (вакиллик нормаси) депутатлар сайланади. Дунё давлатлари тажрибасига кўра, сайловни демократик тамойилларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида турли хил миллий-маъмурий булинишга мос равишда сайлов округлари тузилади. Яъни давлатнинг маъмурийҳудудий бўлиниш бўйича истиқомат қилаётган аҳолининг ўз вакилларини давлат ҳокимияти органларига сайлаш шартлари сайлов округларида белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ЎзР Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайлов ва референдум тўгрисидаги қонунлар асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов тайинлангандан кейин сайлов округлари рўйхати уларнинг чегаралари ва сайловчилар сонини кўрсатилган ҳолда эълон қилинади. Сайлов округлари ҳар бир сайлов вақтида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг миқдорда қилиб белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун 120 та ҳудудий Со. тузилади. Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент ш. Кенгашларига депутатлар сайлашда 60 тадан кўп булмаган, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига депутат сайлашда — 30 тадан куп бўлмаган ҳудудий Со. тузилади. Ҳар бир Сайлов округидан Олий Мажлисга, тегишли халқ депутатлари Кенгашига битта депутат сайланади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилишини инобатга олган ҳолда белгиланади.

Абдужаббор Тўлаганов, Абдуазиз Чўлиев.

Loading...