САЙЛОВ ЦЕНЗЛАРИ — конституция ёки сайлов тугрисидаги қонунларда белгиланган сайлов ҳуқуқинн амалга оширишда ўрнатилган шарт ва чекловлар. Цензлар турли хил бўлиши мумкин: жинс ва ёш цензи (аёлларнинг сайлов ҳуқуқини амалга оширишига рухсат бериш ёки чеклаш; муайян ёшга тўлганда сайлов ҳуқуқини амалга ошириш); ижтимоий ва мулкий ценз, маълумотлилик, ўтроқлилик, фуқаролик цензи ва б. Цивилизация ривожлана борган сари, у ё бу цензлар инкор этила борган. Мас, дастлаб сайлов хуқуқи фақат эркакларга берилган, лекин 20-а. га келиб эркаклар ва аёллар ҳуқуқи тенглаштирилган. 19 ва 20-а. ларда табақавий ва мулкий цензлар кенг қўлланилди. Муайян табақа вакиллари (ишчилар, деҳқонлар, ҳарбий хизматчилар ва б.)нинг сайловларда иштирок этишига йўл қўйилмаган, муайян мулк ва даромадга эга бўлган шахсларгина сайлаш хукуқига эга бўлган. Мулкий, жинсий, ирқий цензлар демократия тамойилларига тўғри келмаслиги учун улардан воз кечилди. Ҳоз. вактда ҳар бир давлатнинг сайлов тўғрисидаги қонунларида Сц. белгиланган доирада амалда мавжуддир.
Садриддин Хидиров.