САЙЛОВ — овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва б. тузилмаларни ташкил этиш воситаси. Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши — уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири. Сайлов ўтказиш тартиби ва қоидалари, одатда, қар бир давлатнинг конституцияси ва б. конституциявийҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. Сайлов турли кўринишда бўлади. Унда аҳоли қатнашиши ёки уларнинг вакилларигина иштирок этиши мумкин. Сайлов очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Қайси орган сайланаётганлигига қараб парламентга ёки президентликка С, парламентнинг умумий ёки бир қисми учун С ўтказилишига қараб ялпи ёки қисман Сайлов бўлиши мумкин. Ҳудудига қараб умумдавлат ёки маҳаллий; ўтказилиш вақтига қараб навбатдаги ёки муддатдан олдинги; бир партияли, кўп партияли ёки партиясиз; муқобиллик асосида ва номуқобил (агар ягона номзод кўрсатилса); тўғри ёки кўп босқичли; асосий ёки қўшимча С. ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан, мамлакат Президент сайлови, ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига Сайлов тегишлича уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи 3-ўн кунлигининг 1-якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг, тўғридантўғри С ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади (яна қ. Сайлов шизими, Сайлов ҳуқуқи).