САЙРА (Cololabis saira) — саргансимонлар туркумига мансуб туда бўлиб яшовчи денгиз балиғи. Уз. 36 см гача, вазни 200 г гача, Тинч океаннинг шим. кисми ва Япон денгизида таркалган. 5—6 й. яшайди; 3—4 ёшида вояга етади. Январь — июнь ойларида Япон денгизи жан. қисмига 9—23 минг увилдириқ ташлайди. Увилдириклари ёпишқоқ иплар ёрдамида сув ўтларига илашиб қолади. Планктон билан озикланади. Овланади.