САЙЙИД МИР КУЛОЛ Бухорий [13-а. охири, Бухоро яқини (ҳоз. Когон тумани)даги Сухор қишлоғи — 1370] — хожагоннақшбандия тариқатининг йирик намояндаси, бухоролик 7 пирнинг олтинчиси. Самосийдан таҳсил олган. Кулолчилик билан шуғулланган (номи шундан). Унинг 114 халифаси бўлиб, Баҳоуддин Нақшбанд, Шамсуддин Кулол (Амир Темурнинг пири), Хожа Ориф Деггароний энг машҳурлари саналган. Саййид Мир Кулол хафий (овоз чиқармай) зикр билан бирга жаҳрий (баланд овозда) зикрдан ҳам фойдаланган. У жаҳрий зикр тарафдори эди. Саййид Мир Кулол туғилган қишлоғида дафн этилган. Қабри устида мақбара ўрнатилган.
Ад.: Алишер Навоий, Насойим улмуҳаббат (Мукаммал асарлар тўплами, 17ж.), Т., 2001; Дурдона, Мир Кулол ва Шоҳи Нақшбанд мақоматлари, Т., 1993.