САЙЙИД

САЙЙИД, сайд (араб. — жаноб) — 1) Муҳаммад пайғамбар (ас) авлодларига мансуб кишининг унвони. Арабларда исломга қадар қабиланинг сайланадиган раҳбарлари унвони — бошлиқ, масъул шахс деган маънони англатган. Лшнинг отаси Абу Толиб бир вақтлар қурайш қабиласининг Саййид ларидан бўлган. Шунинг учун бу унвон Алининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайннинг бутун авлодлари исмига қўйиладиган фахрий унвон ҳисобланган. Саййид ларнинг қизига уйланган кишининг фарзандлари ҳам Саййид ҳисобланган. Шунинг учун ҳам мусулмонлар дунёсида, жумладан, Мовароуннаҳрда кўпинча ҳукмдорлар ўз авлодлари мавқеини кўтариш мақсадида Саййидлар қизига уйланишга ҳаракат қилишган. Ўрта асрларда, янги ва энг янги даврларда кўпгина ҳукмдорлар, шу жумладан, Бухоро амирлари, Хива хонлари ҳамда турли ижтимоий табақаларга мансуб бўлган шахс ҳам пайғамбар авлодидан ҳисобланмасада, ўзларини Саййид деб атайверганлар.

2) хўжа, бошлиқ, раҳбар.

Loading...