САЙЁД

САЙЁД (араб. овчи) , саётли — туркий уруғлардан бири. Кенагас ва манғит қабиласи таркибида ҳам Сайёд номли уруғ учрайди. Сайёдлар Амударё бўйларида, Чоржўй ш. жан. шарқидаги Сайёт қишлоғида истиқомат қилганлар. 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошларида ўзбеклар таркибидаги С. Уруғ-қабилалари 1200 га яқин кишини ташкил этган. Хоразмда (450 киши), Қорақалпоғистонда (300 киши), Зарафшон дарёсининг қуйи оқимларида — Бухоро ва Қоракўл воҳасида 350 киши ва озроқ қисми эса юқори Қашқадарёда (100 га яқин киши) яшаган. Сайёдлар ўзбек, туркман, тожик халқи таркибига батамом сингиб кетган.

Loading...