САЗАҒОНСОЙ

САЗАҒОНСОЙСамарқанд вилоятидаги сой. Зарафшон тизмаси шим. ён бағридан, Ўртабел довони (бал. 1780 м) ёнидаги булоқдан бошланади. Уз. 27 км, ҳавзасининг майд. 32,8 км2. Юқори қисмида дарё ва унинг кўп сонли ирмоқлари қурийди. Бошланишидан 9 км ўтгач (Сазағон қишлоғи ёнида), суви асосан, суғоришга сарфланади. Фақатгина серсув йилларда дарё суви қуйилиш жойи Эски Анҳор каналига етиб боради. Кррёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи Сазағон қишлоғи ёнида 0,381м3/сек., ўртачаоқим модули 14,2 л/сек. км2. Ўртача йиллик сув сарфи 0,830 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,068 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Ёғин кўп бўлган даврда (март—май ойларида) дарёдан сел келади.