СЕБАРГА

СЕБАРГА (Trifolium) — дуккакдошларга мансуб бир, икки ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, емхашак экини. 200 га якин тури Шим. ярим шарнинг мўътадил, шунингдек, субтропик минтақаларида, қисман Жан. Америка ва Африкада учрайди. Кизил (T.pratense L.), пушти Себарга (Т. hubridum), оқ Себарга (Т. repens), миср С. си (Т. alexandrinun L.), эрон С. си (Т. resupinatum L.) турлари деҳқончиликда кенг тарқалган. Ўзбекистонда, асосан, қизил С, миср Себаргаси (берсим) ва экилади. Кизил ёки ўтлоқ С. си икки йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдизи ўқ илдиз, 30 — 40 см чуқурликда жойлашади, айримлари 1 м гача боради; илдизида 1—3 мм ли туганаклар ҳосил бўлади. Пояси тик усади, шохланади. Барги 3 бўлакли, четлари текис, бандининг уз. 12—20 см. Гули майда, кизил, оқ, бинафша. Гултўплами думалоқ, баъзида шингилсимон. Бир тўпламда 100— 135 гул мавжуд. Меваси 3—6 уруғли дуккак, ранги сариқ, қўнғир. Уруғи сариқ, бинафша; майда, 1000 та уруғи вазни 1,2—2 г. Уруғи 1 — 2° ҳароратда униб чиқади. 15—29° да яхши ўсиб ривожланади. Мўътадил нам иқлимга мослашган. Экилганидан кейин 6—7 кунда униб чикдди. Майсаси 65—80 кунда гуллайди, 110—120 кундан кейин уруғи пишади. Кизил Сдан юқори тўйимли кўкат, пичан, силос, витаминли ўт уни тайёрланади. 100 кг кўкатида 20 озуқа бирлиги, 2,7 кг оқсил, 380 г кальций, 70 г фосфор, 400 мг каротин; 100 кг пичанида эса 52,2 озуқа бирлиги, 7,9 кг оқсил, 1200 г кальций, 340 г фосфор, 2500 мг каротин мавжуд. Себарга тупроқни азот билан бойитади. 1 га да 100—200 кг ҳисобида соф азот тўплайди. Бир далада Себарга 2—3 йил давомида ўстирилади. Ҳар ўримда 1—3 марта суғорилади. Тўйимли пичан, кўкат олиш учун гуллаган даври бошланиши б-н ўриб олинади. Ўзбекистонда қизил Себарганинг Ўзбекистон шоличилик и. т. интида УзРос (1954) ва Ўзбекистон 3 (1981) навлари чиқарилган ва барча вилоятлар учун р-нлаштирилган.

Касалликлари: антракноз, рак, фузариоз, аскохитоз, занг.

Зараркунандалари: узунтумшуқ, шилимшиқ.

Ад. ҳ Отабоева Ҳ. ва б., Ўсимликшунослик, Т., 2000.

Ҳалима Отабоева.

Loading...