СЕБУ — Филиппиндаги шаҳар. Себу провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 662 минг киши (2000), Себу о. нинг шарқий қисмидаги порт. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг Маниладан кейин 2ўриндаги иктисодий ва маданий маркази. Қ. х. районининг савдотақсимот маркази. Нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат (шакарқанд, ёғмой) саноати корхоналари; ун-т бор. Меъморий ёдгорликларидан 16 — 17-а. ларда қурилган форт, черков ва б. сақланган. Шаҳар яқинида мис кони бор.