СЕДИМЕНТАЦИОН АНАЛИЗ — дисперс системалардати зарраларнинг ўлчамини ва полимерлар эритмасидаги макромолекулалар мол. м ни седиментация тезлиги бўйича аниқлаш усуллари мажмуи. Бу усуллар дисперс ликнинг ўртача тавсифини, шунингдек, зарраларнинг ўлчами ёки массаси бўйича тақсимланиш эгрисини (полимерлар учун молекулярмассавий тақсимланишни) аниқлашга имкон беради. Зарралар ўлчами 1 мкм. дан катта бўлган дағал дисперс системалар (суспензия, эмульсия) учун гравитацион майдондаги седиментация, коллоид системалар ва полимерлар эритмаси учун марказдан қочма куч майдонидаги седиментация қўлланади; марказдан қочма тезланиш 100 000 гача тенглашиб, ультрацентрифугаларда роторнинг айланиш тезлигини минутига бир неча ўн минглабгача етказади.