СЕФЕРИС

СЕФЕРИС (Sepheres) (тахаллуси; аслида Сефериадис) Георгос (1900.19.2, Измир ш. — 1971.20.9, Афина) — грек шоири. 1926—62 й. ларда турли мамлакатларда Грециянинг элчиси ва консули бўлиб ишлаган. 2-жаҳон уруши даврида Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг иштирокчиси. Илк шеърий тўплами — «Строфалар» (1931 )да дабдабали ортиқча сўзлардан чекиниб, аниқва тежамкор бандлар, мураккаб поғонали қофиялар ва француз символистларининг образлилик услубларидан фойдаланган. «Афсоналардаги тарих» (1935), «Тажрибалар китоби» (1940), «1 вахта журнали» (1940), «2вахта журнали» (1955) шеърий тўпламлари, «Цистерна» достони (1932) ва б. асарлари Сеферисни эрксевар халқ куйчиси сифатида танитган. Эсселар ҳам ёзган. Нобель мукофоти лауреати (1963).

Loading...