СЕГЕД

СЕГЕД — Венгриянинг жан. қисмидаги шаҳар. Чонград медьесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 166,1 минг киши (1997). Тиса дарёси бўйидаги порт. Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий марказларидан. Йирик озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, ёғочсозлик, кўнпойабзал, машинасозлик саноати корхоналари, резинатехника буюмлари з-ди мавжуд. ун-т, ФАнинг Биология инти, музей ва театрлар бор. 13 — 16-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Сегед яқинида нефть ва газ конлари топилган.

Loading...