СЕГМЕНТ

СЕГМЕНТ (лот. segmentum — кесма, seco — кесаман) — 1) текисликдаги Сегмент — эгри чизиқ ва шу ей учларини туташтирувчи ватар билан чегараланган текис шакл. Доиравий АтВ С. юзи (расмга қ.) ОАтВ сектор юзи билан АОВ учбурчак юзининг айирмасига тенг;

2) фазовий Сегмент — фазовий жисмни текислик билан кесганда ундан ажратиб олинган шаклнинг сирти билан шу текислик орасидаги қисми; 3) Сегмент ёки кесма — тўғри чизиқнинг А ва В нуқтаси орасидаги нуқталарнинг А ва В нуқталарини ҳам ўз ичига олган тўплами. Бошқача айтганда, Сегмент тўғри чизиқнинг координаталари а<х< b шартни қаноатлантирадиган нуқталар тўплами.

Loading...